Трамп: Байденнинг айрим шахсларни афв этиши - ҳақиқий эмас
АҚШ президенти Доналд Трамп ўзидан олдинги президент томонидан имзоланган афв этиш ҳужжатларини ҳақиқий эмас деб топди. Трамп «уйқусираган Жо Байден» автоматик ручка деб аталган ручка ёрдамида «нима имзолаётганини билмаганини» айтди.

Фото: AP
«Уйқусираган Жо Байденнинг сайланмаган сиёсий безорилар қўмитасига ва бошқа бошқаларга тақдим этган «афв»лари ўз кучини йўқотди ҳамда куч ва таъсирга эга эмас», деб ёзди 17 март, душанба куни АҚШ президенти Доналд Трамп Truth Social саҳифасида.
Хусусан, гап Трамп ўз буйруғини бажармагани учун ватанга хиёнатда айблаган АҚШ штаб бошлиқларининг бирлашган қўмитаси собиқ раиси, истеъфодаги генерал Марк Милли, Аллергия ва юқумли касалликлар институтининг собиқ раҳбари, COVID-19 пандемиясига қарши кураш бўйича собиқ маслаҳатчиси, АҚШ Конгресси аъзоси 19 Энтони Фаучи ва АҚШ Конгресси собиқ аъзоси Лиз Чейни ҳақида бормоқда.
Трамп АҚШ Гренландияни қўшиб олишига ишоняпти
Америка Қўшма Штатлари Гренландияни аннексия қилади, Доналд Трампнинг бунга ишончи комил. 13 март куни Оқ уйда НАТО бош котиби Марк Рютте билан учрашувда АҚШ президенти оролнинг аннексия қилиниши мумкинлиги ҳақидаги саволга «Ўйлайманки, шундай бўлади», деб жавоб берди. «Бизга бу (Гренландия) халқаро хавфсизлик учун керак», деб тушунтирди Трамп. У, шунингдек, Рютте Гренландиянинг АҚШга қўшилишида «муҳим рол» ўйнашига ишонч билдирди.
Ўз навбатида, Марк Рютте «НАТОни бу масала бўйича муҳокамаларга тортмоқчи эмаслигини» айтди, лекин Россия ва Хитойнинг ушбу минтақага қизиқиши ортиб бораётганлиги сабабли Арктика хавфсизлиги учун Гренландия муҳимлигини тан олди.
Гренландияни ўз ичига олган Дания парламентининг мудофаа қўмитаси раиси Расмус Ярлов ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида АҚШнинг оролга даъволари «икки НАТО давлати ўртасида урушга» олиб келиши мумкинлигини ёзди ва Марк Рюттенинг Трамп билан учрашувдаги хатти-ҳаракатларини ҳам танқид қилди. «Гренландия Даниядан дарҳол мустақилликка қарши овоз берди ва ҳеч қачон Американики бўлишни хоҳламайди», дея қўшимча қилди Ярлов.
Тавсия этамиз
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин Украинадаги жанговар ҳаракатларни ҳозирги фронт чизиғи бўйлаб тўхтатишни таклиф қилди — FT
Жаҳон | 01:32
-
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқандга келди
Ўзбекистон | 23:20 / 22.04.2025
-
Қозоғистонда ота-онаси қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият | 23:14 / 22.04.2025
-
NASA зонди ноодатий шаклга эга астероид суратларини узатди
Жаҳон | 23:01 / 22.04.2025
Мавзуга оид

18:37 / 22.04.2025
Ҳарвард университети Трамп маъмуриятини судга берди

12:18 / 22.04.2025
Трамп Марказий банк раҳбарини танқид қилгач, АҚШ фонд бозори қулади

12:04 / 22.04.2025
Трамп фаолиятини маъқуллаш рейтинги тобора пасайиб бораётгани маълум бўлди

00:45 / 22.04.2025