Исроил Рафаҳда жангларни қайта бошлади
Исроил мудофаа кучлари Ғазо сектори жанубидаги Миср билан чегарадош Рафаҳ шаҳрида қуруқликдаги операцияни бошлади. Ҳамасчилар Исроилни сулҳни бир томонлама тўхтатишда айблади.

Фото: AP
Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) Ғазо секторида бир кун аввал бошланган қуруқликдаги операция ҳудудини ушбу чизиқнинг жанубий қисмида, Миср билан чегара яқинидаги Рафаҳ шаҳригача кенгайтирди. Бу ҳақда ЦАҲАЛ Telegram-каналида 20 март, пайшанба куни маълум қилинди.
«Сўнгги бир неча соат ичида Исроил мудофаа кучлари Рафаҳнинг Шабур ҳудудида қуруқликдаги операцияни бошлади», — деди ҳарбийлар. Улар «бир вақтнинг ўзида Ғазонинг шимолий ва марказий қисмида қуруқликдаги операцияларни давом эттираётганини» қўшимча қилди. ЦАҲАЛ шунингдек, Ғазо секторидаги жангчилар позицияларига авиазарба берганини тасдиқлаб, ўз мақсадини «террорчилар инфратузилмасини йўқ қилиш» деб атади.
ЦАҲАЛ шунингдек, Ғазода Ҳамас гуруҳи ички хавфсизлик хизмати раҳбари Рашид Жажуҳ ўлдирилгани ҳақида хабар берди. У бу лавозимда 2024 йилнинг июлидан бери ишлаб келмоқда. Унинг ўтмишдоши Сами Уде ҳам ўлдирилган.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, охирги кунларда Исроил ҳаво ҳужумлари ва жангларда 530 дан ортиқ киши ҳалок бўлган.
Ҳусийчилар Исроилга алоқадор кемаларга янги ҳужумлар билан таҳдид қилди
Яманда ҳусийчилар Исроилга Ғазо секторига гуманитар ёрдам етказиш учун берган муддат тугаганидан кейин Исроил билан боғлиқ кемаларга ҳужумларни қайта бошлаш билан таҳдид қилишди. Бу ҳақда 12 март куни AFP агентлиги ёзган.
Агентлик томонидан келтирилган исёнчилар баёнотида улар Қизил ва Араб денгизлари, Боб ал-Мандеб бўғози ва Адан кўрфазида «барча Исроил кемаларининг ўтишига тақиқ»ни янгилаш ниятида экани айтилади.
Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Мавзуга оид

19:01 / 07.05.2025
Сурия ва Исроил БАА воситачилигида яширин музокаралар олиб бормоқда — Reuters

17:53 / 07.05.2025
АҚШ суди Pegasus жосуслик дастурини яратган Исроил компаниясини 170 млн доллар жаримага тортди

11:54 / 07.05.2025
Исроил Ямандаги асосий аэропорт ва портни яксон этди

09:44 / 07.05.2025