Тошкентда Халқаро парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей сессияси бўлиб ўтади
5-9 апрель кунлари Тошкент шаҳрида Халқаро парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей сессияси ўтказилади. Саммит «Ижтимоий тараққиёт ва адолат учун Парламент ҳаракати» мавзусида бўлиб ўтади.

2025 йилнинг 5-9 апрель кунлари «Tashkent City» ҳудудидаги Конгресс ҳолл мажмуасида ўтказиладиган мазкур анжуманда дунёнинг 180 та мамлакати, 15 та кузатувчи давлат ҳамда 25 дан ортиқ халқаро ва парламентлараро ташкилотдан 2 мингга яқин делегатлар иштирок этиши кутилмоқда.
Сенат матбуот хизматининг маълум қилишича, саммит «Ижтимоий тараққиёт ва адолат учун Парламент ҳаракати» мавзусида бўлиб ўтади. 150-ассамблея кун тартибидан глобал тараққиёт учун муҳим бўлган қуйидаги мавзулар ўрин олган:
- Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва камбағалликни қисқартириш;
- Қонун устуворлигини таъминлаш;
- Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
- Гендер тенгликни таъминлаш;
- Илм-фан ва технологияларни ривожлантириш ва ёшларни қўллаб-қувватлаш каби масалалар муҳокама қилинади.
Ассамблея сўнгида Парламентлараро иттифоқнинг резолюциялари ва Тошкент декларацияси қабул қилинади.
Тавсия этамиз
Яна учта муҳим ўйин. Ўзбекистонга мундиалга чиқиш учун қандай натижалар керак?
Спорт | 17:29 / 22.03.2025
“Ҳайдовчиларнинг манфаати энг охирги ўринда бўлиши керак” – тезлик “чегирмаси”нинг оширилиши эътирозга сабаб бўлмоқда
Ўзбекистон | 10:45 / 22.03.2025
Путин Россия Одессага даъво қилмаслиги шартини айтган – «Коммерсант»
Жаҳон | 22:26 / 19.03.2025
Қозоғистонда амалдорлар қамоқхоналарга экскурсияга олиб борилмоқда
Жаҳон | 18:16 / 19.03.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

22:24 / 15.10.2024
Марказий Осиё тарихида илк бор Парламентлараро иттифоқ ассамблеяси Ўзбекистонда ўтказилади

15:49 / 23.12.2022
Мени Ўзбекистоннинг ҳақиқий ва самимий дўсти деб билинг — М.Чунгонг

08:56 / 06.02.2020
Ўзбекистон вакили Парламентлараро иттифоқ ижроқўми раиси ўринбосари этиб тайинланди

07:53 / 18.10.2019