Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат ташкилотларига бюджет маблағлари ҳисобидан Янги йил корпоративлари ўтказиш тақиқланди
Тақиқ бюджет бюджетдан ташқари манбалардан келадиган маблағларни сарфламасликка қаратилган. Давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўз ойлик маошлари ҳамда рағбат пуллари ҳисобига ишдан ташқари вақтларда Янги йил байрами тадбирларини ўтказиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан давлат идораларига бюджет ҳисобидан Янги йил корпоративларини ўтказиш тақиқланди.
Ҳукумат қарорига кўра, вазирликлар, идоралар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда давлат улуши 50 фоиздан кам бўлмаган хўжалик бирлашмаларига бюджет ва ундан ташқари маблағлар ҳисобидан Янги йил байрами муносабати билан корпоратив тадбирлар ўтказиш ҳамда байрам дастурхонини ёзиш ман этилади.
Бу тақиқ айнан бюджет маблағлари ва ундан ташқари маблағларни сарфламасликка қаратилган бўлиб, давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўз ойлик маошлари ҳамда рағбат пуллари ҳисобига ишдан ташқари вақтларда Янги йил байрами тадбирларини ташкил этишлари мумкин бўлади.
Давлатга қарашли бўлмаган тижорат ташкилотлари, хусусий фирмалар ва компаниялар учун мазкур чекловлар татбиқ этилмайди. Улар байрам тадбирларини ўз ички қоидалари ва молиявий имкониятларидан келиб чиқиб ташкил этишлари мумкин.
Мазкур қарор бюджет интизомини кучайтириш, давлат маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва жамоатчилик олдида очиқликни таъминлашга қаратилган навбатдаги чора сифатида баҳоланяпти.
Мавзуга оид
18:17 / 18.12.2025
2026 йилда асосий солиқлар бўйича ставкалар ўзгармайди
10:40 / 04.12.2025
Мактаб ва боғчалар қурилишини молиялаштириш маҳаллий бюджетларга ўтказилади
14:41 / 03.12.2025
“Ҳеч ким бизга кредит бермасди” — Жамшид Қўчқоров аввалги маъмурият давридаги бюджет профицити ҳақида
15:36 / 28.11.2025