Фон дер Ляйен ўз нутқида ҳамкорликнинг тўртта асосий йўналиши: Транскаспий транспорт коридорини ривожлантириш, муҳим хомашёдан барқарор фойдаланишни таъминлаш, яшил энергия ва рақамли трансформацияни рағбатлантириш муҳимлигини таъкидлади.
«Тараққиётни тезлаштириш учун бугун мен 12 миллиард евролик Global Gateway инвестиция пакетини эълон қилишдан хурсандман. Бу бизнинг Иттифоқ ва аъзо давлатлар сармояларини бирлаштиради. Биз буни Европа жамоасининг ёндашуви деб атаймиз. Ва у Марказий Осиёда янги лойиҳалар оқимини бошлайди. Бу ҳақиқатан ҳам ўзаро дўстлигимиздаги янги даврнинг бошланиши», — дея таъкидлади фон дер Ляйен.
Еврокомиссия раҳбари, шунингдек, Марказий Осиёнинг Евросиё транспорт харитасининг асосий бўғини сифатидаги стратегик аҳамиятини алоҳида таъкидлади. Шунинг учун минтақа Global Gateway доирасида устувор аҳамиятга эга.
Фон дер Ляйен ўтган йили Транскаспий йўлагини ривожлантириш учун 10 миллиард евро ажратилганини, бунинг натижасида 2025 йилга бориб Европа ва Марказий Осиё ўртасидаги товарларни етказиб бериш муддати икки баравар – 15 кунгача қисқартирилиши кераклигини эслатди.







