Ўзбекистон | 17:07 / 07.04.2025
20249
2 дақиқада ўқилади

Зайнилобиддин Низомиддинов туман ҳокими бўлди

Муқаддам Президент администрацияси раҳбари бўлган Низомиддинов охирги вақтларда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаётганди.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Зайнилобиддин Шаҳобиддинович Низомиддинов Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда 7 апрел куни Халқ депутатлари Бекобод тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида маълум қилинди.

Сессияда иштирок этган вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ўз сўзида туманни иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришга доир ва кечиктириб бўлмайдиган долзарб масалаларга тўхталган. Жумладан, хизматлар, инвестиция, бюджет тушумларини таъминлаш борасида ҳудуд бугун вилоятда энг охирги ўринларда экани таъкидланган.

2023 йил декабридан буён ушбу туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Шуҳрат Дўстбеков «йўл қўйган хато-камчиликлари» учун лавозимидан озод этилган.

Зойир Мирзаев Бекобод тумани ҳокими лавозимига Зайнилобиддин Низомиддинов номзодини тавсия қилган ва халқ депутатлари номзодни ҳокимликка тасдиқлаган.

Зайнилобиддин Низомиддинов 2018–2022 йилларда Президент администрациясига раҳбарлик қилган. 2022 йил 8 июн куни у саломатлигидаги муаммо туфайли лавозимидан озод этилганди. Орадан бир ой ўтиб Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раиси биринчи ўринбосари этиб тайинланганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Turkiston Avenue ТЖМнинг 3-блокида сотувлар бошланди: орзунгиздаги хонадон нархи 100% тўланганда 230 миллион сўмдан бошланади

Yandex Uzbekistan Ўзбекистонда эндиликда бизнес мулоқотларини амалга ошириш учун Юлдуз ва Лола овозларини тақдим этди