Ҳафта давомида ҳарорат кўтарилиб боради
Дам олиш кунларидаги салқин ҳаводан сўнг ҳафта давомида ҳарорат аста-секин кўтарилиб боради. Фақат душанба ва сешанба кунлари айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво +25…+30 даража, баъзи жойларда +31…+33 даражагача исийди.

Фото: Kun.uz
Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиши кутилмоқда, дея хабар берди Ўзгидромет.
Душанба ва сешанба кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Фарғона водийси вилоятларида куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Чоршанба куни фақат водий вилоятлари бўйича қисқа муддатли момақалдироқли ёмғирлар ёғиши мумкин. 24–25 апрел кунлари республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди.
21 апрел куни кундузи республика бўйича ҳарорат +20…+25 даража, иш ҳафтаси охирига келиб +25…+30 даража, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда +31…+33 даражагача бўлади.
Шамол бироздан ўртача тезликкача эсади, 24–25 апрелда айрим жойларда 13–18 метр/сониягача кучаяди. 21–22 апрел кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкент шаҳрида душанба кечга томон ва эртага куннинг иккинчи ярмида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +21…+24 даража бўлади. 23–25 апрел кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +25…+28 даражагача кўтарилади, кечалари +12…+15 даража бўлади. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади.
Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ йирик компаниялари мактаб ўқувчиларини сунъий интеллект даврига тайёрлашга чақирди
Фан-техника | 18:00
-
Трамп жаҳон чемпионатида Фаластинни қўллаб-қувватловчи намойишларга рухсат берди
Жаҳон | 17:55
-
Украина парламенти АҚШ билан минерал ресурслар бўйича келишувни ратификация қилди
Жаҳон | 17:20
-
Тарихда илк маротаба қотиллик қурбони судда сунъий интеллект ёрдамида гапирди
Жаҳон | 17:15
Мавзуга оид

16:27 / 07.05.2025
Саккизта вилоятда сел хавфи эълон қилинди

12:05 / 05.05.2025
Ҳафта давомида ҳарорат +40 даражагача исийди

22:45 / 03.05.2025
Ҳафта бошида ҳаво ҳарорати кўтарилади

15:44 / 02.05.2025