Тақдимот маросимида мазкур янги лойиҳаларнинг аҳамияти ва афзалликлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

“Менинг бизнесим” – бу ўзини ўзи банд қилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун яратилган ноёб рақамли платформадир.

“Менинг бизнесим” мобил иловасида:

- тадбиркорлик фаолиятини расман бошлаши учун ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиш;

- расмий даромадга эга бўлмаган, ўз касбини устаси бўлган фуқароларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаши ёки ривожлантириши учун кредитлар олиш;

- тадбиркорлик фаолияти, яъни бўёқчи, электрик, тикувчи, устачилик, сантехник ва бошқа шу каби ўз хизматларини аҳолига онлайн тарзда таклиф этиш;

- меҳнат стажини расман юритиш орқали келажакда ижтимоий нафақаларга эга бўлиш каби муҳим имкониятлар яратилди.

Бундан ташқари, барча мобил иловалар каби кунлик эҳтиёжларни қондириш учун барча хизматлар мавжуд. “Менинг буюртмам” – бу мижозлар ва ўзини ўзи банд қилган хизмат кўрсатувчилар ўртасидаги қулай рақамли воситачидир.

“Менинг буюртмам” иловаси орқали:

- ҳар қандай хизмат кўрсатувчиларни, усталарни тез ва осон топиш имконияти;

- ўз локацияларини кўрсатган ҳолда белгиланган нарх асосида идентификациядан ўтган усталарни жалб қилиш;

- илгари фойдаланган истеъмолчилар томонидан қолдирилган изоҳлар таҳлили асосида усталарни танлаш;

- жалб қилинаётган усталарнинг рейтингини таҳлил қилиш имкониятлари яратилган.

Бу иловада касблар ва соҳалар бўйича хизматлар каталоги мавжуд ва ундан 24/7 режимида фойдаланиш мумкин. Шунингдек, хизматлар учун буюртма бериш, геолокация асосида энг яқин хизмат кўрсатувчини топиш имкониятлари мавжуд. Фойдаланувчиларга чат орқали тезкор алоқани амалга ошириш имконияти ҳам яратилган.