Мураккаб вазиятда қолган меҳнат мигрантларига молиявий ёрдам миқдори оширилди
Хорижий давлатларда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқароларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш кучайтирилади.

Фото: Sputnik / Павел Лисицын
«Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ташкиллаштирилган тартибда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Унга кўра, меҳнат миграциясида бўлган даврда мураккаб молиявий вазиятда қолган фуқароларга ажратиладиган бир марталик моддий ёрдам пули миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баробаридан 5 баробаригача оширилди.
Шунингдек, вақтинчалик яшаш жойисиз қолган фуқароларнинг вақтинчалик яшаш жойларига (хостел) жойлаштириш билан боғлиқ харажатлар 300 АҚШ долларидан, 500 АҚШ долларгача оширилди.
Шу билан бирга, хорижий давлатларга ташкилий тарзда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида кетаётган фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва бошқа таваккалчиликларини суғурталаш бўйича суғурта мукофоти ўрнини қоплаш 300 минг сўмгача, оғир турдаги касалликларга чалинган ва бахтсиз ҳодисаларга учраган фуқароларнинг даволаниш билан боғлиқ харажатлари 1000 АҚШ долларидан, 1500 АҚШ долларгача оширилади.
Мураккаб молиявий вазиятда қолган барча аёллар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари беғараз тарзда Ватанга қайтарилади.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Федерал захира тизими собиқ ходими Хитой фойдасига жосуслик қилганликда айбланмоқда
Жаҳон | 21:46
-
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
Жаҳон | 21:25
-
Hannover банки Германия собиқ канцлери Шрёдернинг ҳисобрақамини блоклаган — Bild
Жаҳон | 21:10
-
Дрон Россиянинг Швециядаги элчихонаси ҳудудига ичида бўёқ бўлган идишни ташлади
Жаҳон | 20:17
Мавзуга оид

16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди

17:02 / 21.05.2025
Россияда мигрантларни мобил илова орқали кузатиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди

11:15 / 20.05.2025
АҚШ «ихтиёрий депортация» дастури бўйича дастлабки мигрантларни чиқариб юборди

10:24 / 20.05.2025