Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги Қўйлиқ бозори ёпилмаслиги маълум қилинди
Унинг фаолияти оптималлаштирилмоқда, деб хабар берди Тошкент шаҳар ҳокимлиги.
Илгари муқобил савдо жойларини тайёрлаш зарурати туфайли тўхтатилган Қўйлиқ бозори ҳудудининг бир қисмини қайта қуриш ва ободонлаштириш ишлари қайта тикланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ҳокимлиги хабар берди.
Қайд қилинишича, ҳозир бозор янада тартибли ҳолга келтирилган — тадбиркорлар учун жойлар яратилди ва ҳудуддаги ишлар фаол давом этмоқда. Барча ишлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда, шу билан бирга, савдо фаолияти тўхтатилмаган.
«Бозор ёпилмаяпти, балки унинг фаолияти оптималлаштирилмоқда — тартиб ўрнатиш, санитария шароитларини яхшилаш, инфратузилмани янгилаш ва умумий хавфсизлик даражасини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундан ташқари, келгусида жорий этиладиган рақамлаштирилган тизим солиқ тўловларининг шаффофлигини таъминлаш имкониятини яратади. Бу эса, ўз навбатида, яширин иқтисодиётнинг бозордаги таъсирини камайтиришга ёрдам беради», дейилади хабарда.
Таъкидланишича, тизимли қарор қабул қилиниб, бозор халқаро ва замонавий шаҳар стандартларига мос ҳолга келтирилмоқда.
Мавзуга оид
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
09:10 / 07.06.2026