Ўзбекистон | 18:21 / 05.05.2025
3856
1 дақиқада ўқилади

Ерости суви учун рухсатсиз қудуқ бурғилаш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади

Шунингдек, ерости сув манбаларидан сув ўлчаш ускуналарисиз сув олинганда солиқ ставкаси 5 баравар кўпайтирилади.

Қонун ҳужжатларига киритилган қўшимчаларга кўра, ерости сувлари учун қудуқни қонунга хилоф равишда бурғилаш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланди.

Шунингдек, ер участкасини олганлик учун ҳақ белгиланган муддатларда тўланмаганда – муддати ўтган қарздорлик унинг мавжудлиги тўғрисида ваколатли органлар томонидан огоҳлантириш берилган санадан бошлаб 6 ой ичида бартараф этилмаганда ер участкаларига бўлган ҳуқуқ бекор қилиниши белгиланди.

Бундан ташқари, суғориладиган ерларни ер фондининг бошқа тоифасига ёки суғорилмайдиган ерлар тоифасига ўтказиш бўйича аниқ талаблар белгиланмоқда.

Солиқ кодексига киритилган қўшимчага кўра, ерости сув манбаларидан сув ўлчаш ускуналарисиз сув олинганда солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг 5 баравари миқдорида белгиланади.

Бунда мазкур қоида жисмоний шахслар томонидан шахсий ва хўжалик эҳтиёжлари учун суткасига 5 куб метргача бўлган ҳажмда ерости сувларини якка тартибда олиш ҳолларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш