Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ерости сувларидан ҳисоблагичсиз фойдаланганда солиқ тўлови беш баробар оширилади
Шунингдек, қонунчиликда ерости сувларига қудуқни бурғилаш учун рухсатнома бериш ўрнига ерости сувларига қудуқларни бурғилаш фаолиятига рухсатнома бериш тартибини жорий этиш белгиланмоқда.
Сенатнинг ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун маъқулланди.
Таъкидланишича, ерости сувларини ерларни суғориш ва бошқа мақсадлар учун олиш кескин ўсганлиги, шунингдек қудуқларни рухсатсиз бурғилаш ва сувлардан назоратсиз, ҳисобга олмасдан фойдаланиш ҳоллари давом этаётганлиги сабабли ер ости сув ресурсларини муҳофаза қилиш чораларини кучайтириш зарурати пайдо бўлган.
Шу сабабли «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонунга ерости сувларига қудуқни бурғилаш учун рухсатнома бериш ўрнига ерости сувларига қудуқларни бурғилаш фаолиятига рухсатнома бериш тартибини жорий этиш белгиланмоқда. Жумладан, Солиқ кодексига ерости сувларидан фойдаланувчилар томонидан сувни ҳисобга олиш воситаларисиз сув олинганида солиқ тўловини белгиланган ставканинг беш баробари миқдорида ундириш назарда тутилмоқда.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026