Бош прокуратура маълум қилишича, хўжалик раҳбари А.С. қуввати 60 кВт бўлган 8 та сув насосларини электр ҳисоблагичдан ташқари улаган.

Оқибатда, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 4 млрд 739 млн сўмлик электрни талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.