Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги “О.Т.С.” МЧЖ томонидан ташкил қилинган бошқарув сервис компаниясида 1,6 млрд сўмлик электр талон-торож қилинган.

Бош прокуратура маълум қилишича, компания электр тармоғига тўғридан тўғри уланиши оқибатида электрдан ноқонуний фойдаланилган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.