Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
Фарғона вилоятида 4,1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди.
Ҳолат “Ўзэнергоинспекция” Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва таъминот корхонаси билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида аниқланган.
“Ф.П.С” МЧЖга қарашли Фарғона тумани, Новкент шаҳарчасида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган.
Шохобчада газ истеъмоли ҳажмини ўзгартириш мақсадида ўлчов тизимидаги патрубка ички қисмига давлат стандарти талабларига зид ташқи таъсир кўрсатилган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга асосан давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 4 миллиард 193 миллион сўмни ташкил этган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
20:10 / 15.05.2026
Эҳтиёжманд оилаларга бериладиган компенсация миқдорлари оширилади
08:45 / 15.05.2026
Фарғонада юк машинаси ғилдиракларидан қарийб 20 кг наркотик топилди
08:33 / 15.05.2026