Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суд Ҳарвардга чет эллик талабаларни яна қабул қилишга рухсат берди
Судя Эллисон Берроуз Трампнинг Ҳарвард университетига чет эллик талабаларни қабул қилишни тақиқлаш ҳақидаги қарорини блоклади. Аммо иш бўйича якуний қарор ҳали чиқмаган.
Фото: Ben Curtis/AP Photo/picture alliance
Бостон федерал суди президент Доналд Трампнинг Ҳарвард университетига чет эллик талабаларни қабул қилишни тақиқлаш ҳақидаги қарорини номаълум муддатга блоклади. Собиқ президент Барак Обама томонидан тайинланган судя Эллисон Берроуз 29 май, пайшанба куни шундай ҳукм чиқарди.
Берроузнинг қайд этишича, бундай қарор «статус-квони сақлаб қолиш»га ёрдам беради. Бироқ, иш бўйича якуний қарор ҳали қабул қилингани йўқ, деб таъкидлайди ОАВ.
Шундай қилиб, Оқ уй университетга Student and Exchange Visitor Program (SEVP) дастурини амалга оширишга рухсат берувчи сертификатни ҳали бекор қила олмайди.
АҚШ ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм 22 май куни Ҳарвард университетини «зўравонлик, антисемитизмни рағбатлантириш ва Хитой Коммунистик партияси билан мувофиқ ишлашда» айблаб, SEVP сертификатини бекор қилишни буюрди.
Мавзуга оид
19:50 / 12.01.2026
Фарғонада “права”сиз аёл уч одамни уриб юборди, бир киши тўшакка михланди: жабрланувчилар суд ҳукмидан норози
16:20 / 08.01.2026
Талабаларни ишга олиш қонунга зид эмас — вазирлик изоҳ берди
09:07 / 12.12.2025
Талабалар учун поезд чипталарига ҳам 50 фоиз чегирма эълон қилинди
11:28 / 24.11.2025