Ҳужжат билан белгиланишича, 2025 йилдан бошлаб Қорақалпоғистонда:
- кунжут ва мош экинларини етиштириш бўйича намунавий лойиҳалар ҳар бир туманда «бир контур — бир маҳсулот» тамойили асосида камида 50 гектар майдонда амалга оширилади;
- ушбу лойиҳалар бўйича имтиёзли кредитлар суғурта таъминоти билан гаровсиз ажратилади;
- «Агроплатформа» ахборот тизими орқали имтиёзли кредитларни ажратишда кунжут ва мош экинлари экилган майдоннинг гектарига нисбатан ҳосилдорлик нормативи 0,27 центнерни ташкил этади;
- имтиёзли кредитларни ажратишда ҳосилдорлик қиймати сифатида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан эълон қилинадиган кунжут ва мошнинг тавсиявий реализация нархлари қабул қилинади.
















