1 июн — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан шу куни соат 18:00 да Амир Темур хиёбони бўйлаб Тошкент шаҳри ҳамда вилояти куч тузилмаларининг отлиқ бўлинмалари иштирокидаги отлар паради бўлиб ўтади.
Миллий гвардия хабарига кўра, бу каби тадбирлар муҳим саналар олдидан республика бўйлаб ўтказиляпти.
Қайд этилишича, Болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан бундай тадбирлар 3 кун давомида вилоятлар кесимида ташкил этилиши режалаштирилган.

















