Учрашув чоғида икки томонлама фармацевтика соҳасидаги ҳамкорлик масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Хусусан:

➡️ Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида фармацевтика маҳсулотлари экспорт-импорти ҳажмини ошириш;
➡️ Афғонистон ҳудудида қўшма фармацевтика ишлаб чиқариш лойиҳаларини йўлга қўйиш;
➡️ малакали кадрлар тайёрлаш ва тажриба алмашиш;
➡️ фармацевтика саноатидаги илғор технологияларни жорий этиш масалалари кўриб чиқилди.

Делегация учун Ўзбекистоннинг етакчи фармацевтика корхоналарига “танишув тур” ташкил қилинди. Меҳмонлар халқаро GMP стандартларига мос ишлаб чиқариш жараёнлари, технологик линиялар, лаборатория ва назорат тизимлари билан яқиндан танишди.

Афғонистонлик тадбиркорлар Ўзбекистон фармацевтика саноатининг жадал ривожланаётганини, маҳсулотларнинг сифати ва экспорт салоҳияти юқори эканини эътироф этди. Улар Афғонистон бозорида Ўзбекистон маҳсулотларига эҳтиёж юқори эканини қайд этдилар ва тез фурсатда қўшма корхоналарни ишга туширишга тайёр эканликларини билдирди.