Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон раҳбари Украина бўйича алоқа гуруҳи учрашувида қатнашмайди
АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет Вашингтон томонидан асос солинган Украина бўйича алоқа гуруҳи йиғилишида илк бор қатнашмайди. У учрашувда видео-алоқа орқали ҳам иштирок этмайди.
Пит Хегсет Фото: Getty Images
Пентагон раҳбари Россия Федерацияси уч йиллик уруш давомида биринчи марта Украина бўйича алоқа гуруҳи йиғилишида қатнашмайди. Бу ҳақда 4 июн, чоршанба куни AP агентлиги хабар берди.
1 июн куни Сингапурдаги «Шангри-Ла мулоқоти» Осиё хавфсизлик форумидан қайтган АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет Украина бўйича учрашув якунланганидан сўнг, фақат 4 июн куни кечқурун Брюсселга келади.
Америкалик манбанинг қўшимча қилишича, Хегсет Вашингтон томонидан ташкил этилган форматда видео-алоқа бўйича ҳам иштирок этмайди.
Агентлик таъкидлашича, бу Қўшма Штатлар томонидан Украинадаги ҳарбий ҳаракатлардан узоқлашиш учун кўрилаётган қадамларнинг сўнггисидир.
Айни пайтда Франция ва НАТОнинг бошқа давлатлари Вашингтон Ҳинд-Тинч океани минтақасига қўшинларини қайта жойлаштириш учун Европадан қўшинларини олиб чиқиш масаласини кўриб чиқаётганидан хавотирда.
Франция президенти Эммануэл Макроннинг айтишича, АҚШнинг Украинани қўллаб-қувватлашдан бош тортиши охир-оқибат Тайван бўйича Хитой билан юзага келиши мумкин бўлган можаронинг олдини олишда Қўшма Штатларнинг ишончига путур етказади.
Мавзуга оид
18:59 / 21.12.2025
Украина армияси Купянскни қисман озод этган, аммо бошқа участкаларда вазият оғирлашмоқда
16:05 / 20.12.2025
Киев ЕИ саммити ҳақида: РФнинг Украинани қулатишга қаратилган ҳисоб-китоби барбод бўлди
15:21 / 20.12.2025
Б режаси: Нега ЕИ Украинага Россия захираларини бермади?
10:33 / 20.12.2025