Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда мактаб ўқитувчиси битирувчиларга имтиҳон жавобларини сотгани айтилмоқда
Ҳолат Кўкдала туманидаги 35-мактабда бўлган. Она тили ва адабиёт ўқитувчиси 11-синф ўқувчиларига шу фандан ўтган имтиҳон жавобларини 5 минг сўмга сотишга уринган. Бу ҳақда синфхонада бўлган ўқувчилардан бири хабар берди.

Фото: Видеодан кадр
Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги 35-мактаб ўқитувчиси битирувчиларга она тили ва адабиёт фанидан бўлиб ўтган имтиҳоннинг жавобларини сотишга урингани айтилмоқда.
Бу ҳақда синфхонада воқеа гувоҳи бўлган ўқувчилардан бири ўзининг YouTube саҳифасига жойлаган видеоси орқали хабар бермоқда.
Аммо видеода айнан тестларнинг жавоби сотилаётганига оид бирор сўз айтилмаган. Ўқитувчи 6 варақнинг нархи 5 минг сўмлигини билдирган.
“Йўқ, мен “ксерокопиячи”га элтиб бераман, меники эмас, тахлаб қўйибди, шаҳар маркази атрофидан сотволиб олиб кетяпти, мен ҳам сотиб олдим. Тўғрисини айтаман, нима кераги бор? Мен “қайтариб пулини олиб келиб бераман сота олмасам” дедим, майли дейишди”, – деган у.
Kun.uz ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида видео муаллифи билан боғланди. унинг айтишича, воқеа 28 май куни она тили ва адабиёт фанидан ўтган имтиҳонда бўлган. “Шунда ўқитувчи имтиҳон жавобларини ўқувчиларга сотди”, – деди у.
Таҳририят айни ҳолат ҳақида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига хабар берганди. Шунга кўра, вазирликнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси 9 июн куни ўрганишлар бошланганини маълум қилди.
Аммо ҳозирча қўшимча ахборот берилмади.
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” компанияси “Yoz, shoshma!” акциясини эълон қилади
Ўзбекистон | 09:00
-
Тошкент ва Коломбо ўртасида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин
Ўзбекистон | 15:28
-
Россия августдан Украина билан чегарадаги 20 та ўтиш жойини ёпади
Жаҳон | 15:20
-
Пекинда сув тошқинлари оқибатида 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 15:00
Мавзуга оид

22:40 / 26.07.2025
iPhone ва автосуғуртада янги нархлар, Навоийда қалин смог — ҳафта дайжести

13:14 / 23.07.2025
Президент мактаблари 1-босқич имтиҳон натижалари чиқди

14:33 / 21.07.2025
Тест натижаси қачон чиқади? Уни қандай, қаердан билиш мумкин?

11:29 / 21.07.2025