"Ўзбекистон президенти Уммон фуқаролари учун ушбу мамлакатга 30 кунлик визасиз кириш ҳуқуқини берувчи фармонни имзолади. Ушбу фармон талаблари шу йилнинг 1 июнидан амалга киритилди ва у Ўзбекистонни зиёрат қилмоқчи бўлган уммонликлар учун янги имкониятларни очади", – дейилади манбада.
Уммонлик саёҳатчи Ўзбекистон Марказий Осиёнинг қоқ марказида жойлашган мамлакат эканини, юртимиз ўзининг бой сайёҳлик салоҳияти, маданий мероси, ноёб табиати ва географик хилма-хиллиги билан машҳурлигини алоҳида урғулаган. Қайд этилганидек, Самарқанд, Тошкент, Бухоро, Хива каби шаҳарлар кўп асрлик тарихга эга бўлиб, ислом цивилизациясининг дурдоналари ҳисобланади.
"Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Уммон тадбиркорлари ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик учун янги имкониятлар очилмоқда. Хусусан, Ўзбекистондан гўшт, дон, мевалар, сабзавотлар ва турли маҳсулотларни Уммонга экспорт қилиш имкониятлари кенгайяпти. 1 июндан бошлаб ушбу янгилик расман кучга кирди. Яқин келажакда Маскат ва Тошкент ўртасида тўғридан тўғри авиақатнов ҳам йўлга қўйилади", – дея қайд этади Носир ал-Ниъманий.














