Маълум қилинишича, Ўзбекистон фуқаролари қуйидаги назорат-ўтказиш пунктлари орқали Исроилни тарк этишлари мумкин:
- «Менахем Бегин»/«Таба» — Исроил-Миср чегарасида жойлашган (Исроилнинг Эйлат ва Мисрнинг Таба шаҳарлари ўртасида);
- «Шайх Хусайн» — Исроил-Иордания шимолий чегарасида жойлашган (Исроилнинг Байт-Шеан ва Иорданиянинг Ирбит шаҳарлари ўртасида);
- «Исхак Рабин»/«Вади Арава» — Исроил-Иордания жанубий чегарасида жойлашган (Исроилнинг Эйлат ва Иорданиянинг Акаба шаҳарлари ўртасида).
Ушбу чегара пунктлари ҳозирда одатий тартибда - 24 соат фаолият кўрсатмоқда.
Миср орқали қайтишда
Юқоридаги постлар орқали, хусусан, «Менахем Бегин»/«Таба» назорат-ўтказиш пунктидан Мисрга ўтганда Ўзбекистон фуқаролари ушбу пунктни кесиб ўтиб, Мисрга визасиз («Синай кириш муҳри» орқали) кира олади. «Синай кириш муҳри» — 14 кунгача фақат Синай яримороли ҳудудида бўлиш ҳуқуқини беради.
Бунда 21 ёшга тўлмаган фуқароларга ота ёки оналаридан бири ҳамроҳлик қилиши шарт. «Таба»дан Шарм аш-Шайхгача (270 км) автобус ёки автомобилларда ҳаракатланиш имконияти мавжуд. Шарм аш-Шайх аэропортидан эса ҳафтасига 3 марта UzAirwaysʼнинг тўғридан тўғри Тошкентга рейслари бор. Шунингдек, Шарм аш-Шайхдан Истанбул орқали ҳам Ўзбекистонга қайтиш мумкин.
Иордания орқали қайтиш
Ўзбекистон фуқаролари «Шайх Хусайн» ёки «Исхак Рабин»/«Вади Арава» назорат-ўтказиш пунктлари орқали Иордания пойтахтигача бориб, кейин қуйидаги авиайўналишлардан фойдаланиши мумкин:
• «Уммон–Истанбул–Тошкент» ёки «Уммон–Дубай–Тошкент».
Ўзбекистон фуқаролари ушбу йўналишда Иорданияга кириш учун мамлакат ИИВ сайти орқали виза олиши керак бўлади:
Фуқаролар зарур ҳолларда Ўзбекистон элчихоналарининг фавқулодда телефон рақамларига мурожаат қилиши мумкин:















