Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон бозорига Беларусдан мол гўшти мақбул нархларда етказиб берилиши мумкин
Беларус пойтахти Минск шаҳрида Belagro-2025 халқаро қишлоқ хўжалиги кўргазмаси бўлиб ўтди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотига кўра, ушбу нуфузли анжуманда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Хитой, Эрон каби қатор давлатлардан ташриф буюрган делегациялар ва ишбилармон доира вакиллари қаторида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳам ўзининг экспортбоп, экологик тоза ҳамда рақобатбардош маҳсулотлари билан иштирок этди.
Ўзбекистон стендида тақдим этилаётган қуритилган мевалар, шок усулида музлатилган сабзавот ва мевалар, шунингдек, миллий таомлар халқаро ҳамжамиятда катта қизиқиш уйғотди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон бозорига юқори сифатли мол гўштини мақбул нархларда етказиб бериш бўйича янги ҳамкорлар билан музокаралар олиб борилди. Ушбу келишувлар мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ички бозорни барқарор маҳсулот билан таъминлаш ва экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга хизмат қилади.
Мавзуга оид
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
22:16 / 16.06.2026
Ватикан ва «яҳудийлар лоббиси» Путинни алдади — Лукашенко
18:54 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Беларус бош вазири билан учрашди
14:26 / 28.05.2026