Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АЭХА ядровий авария вазиятида ҳаракат қилиш бўйича энг йирик машғулотни ўтказди
36 соатлик имитацион синовда ядровий фавқулодда вазият сценарийсига жавоб бериш учун глобал механизмлар ишлаб чиқилди.
Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) дунёдаги энг йирик ядровий аварияга жавоб чораларини синаб кўриш учун мўлжалланган 36 соатлик машғулотни якунлади.
Агентлик баёнотида айтилишича, бу 75 дан ортиқ давлат ва 10 халқаро ташкилот иштирок этган дунёдаги энг йирик ядровий фавқулодда жавоб машқлари (ConvEx-3) бўлди. Машғулотлар Руминиядаги «Чернавода» атом электр станцияси базасида бўлиб ўтди.
36 соатлик имитацион синов машқларида ядровий фавқулодда вазият сценарийсига жавоб беришнинг глобал механизмлари ишлаб чиқилди. Унда иштирокчи мамлакатлар ва ташкилотларга ҳимоя чораларини мувофиқлаштириш имконини берган катта миқдордаги радиоактив моддаларнинг чиқарилиши моделлаштирилди, дейилади баёнотда.
АЭХА шунингдек, энг яхши амалиётлар ва такомиллаштириш йўналишларини аниқлаш учун барча иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазаларини кўриб чиқишини маълум қилди.
Мавзуга оид
13:27 / 14.03.2026
Трамп Путиннинг Эрондан уранни Россияга олиб чиқиш ҳақидаги ғоясини рад этди
10:38 / 31.01.2026
АЭХА Украинада ядровий авария хавфи борлигидан огоҳлантирди
14:32 / 13.01.2026
Янгиобод ва Чоркесарда ерларни тиклаш ишлари якуний босқичга ўтади
19:01 / 12.01.2026