Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Июн ойида 0,2 фоизлик дефляция қайд этилди
Июн ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 0,2 фоизга пасайган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг июн ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 0,2 фоизга арзонлашган.
Йиллик истеъмол нархлари индекси (ИНИ) 8,7 фоизни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу ойига (2024 йил июн — 10,6 фоиз) нисбатан 1,9 фоиз бандга пасайди.
Июн ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 1,1 фоизга пасайган, ноозиқ-овқат товарлари 0,2 фоизга ошган, аҳолига кўрсатиладиган пулли хизматлар эса 0,8 фоизга қимматлашгани кузатилган.
Ҳисоб-китоблар учун 10 мингдан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталарида 170 мингга яқин нархлар қайд этилган.
420 турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва 90 турдаги хизматлар нархлари кузатилди.
Мавзуга оид
10:19 / 14.07.2026
Ўзбекистонга келган туристлар сони қарийб 25 фоизга ошди
17:51 / 13.07.2026
Ўзбекистонда газеталар сони 15 йилда уч баробар камайди
11:55 / 10.07.2026
Таълим хизматларида олий таълим энг катта улушга эга бўлди
10:25 / 06.07.2026