Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда Ўзбекистон маҳсулотларининг доимий омбори ташкил этилади
Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги бош консули Аслам Акбаров Россиянинг Красноярск ўлкасига ташрифи давомида "Марказий Сибир Савдо-саноат палатаси" иттифоқи президенти Рафаэл Шагеев билан музокара ўтказди.
Унда Красноярск ўлкаси ва Ўзбекистон ҳудудлари ўртасидаги савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорликнинг асосий йўналишлари атрофлича муҳокама қилинди.
Рафаэл Шагеев Ўзбекистондан тўқимачилик саноати учун асбоб-ускуналар ва материалларни олиб кириш бўйича Красноярск корхоналарининг таклифларини билдирди. Унинг айтишича, Красноярск ўлкаси бутун ўлка бўйлаб талаб юқори бўлган ўзбек тўқимачилик ва тўқимачилик маҳсулотлари импортини оширишдан манфаатдор.
Шунингдек, Россия томони Красноярскда чакана ва улгуржи савдога йўналтирилган доимий Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазма залини ва ўзбек маҳсулотларининг доимий омборини ташкил этиш таклифини илгари сурди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон билан тоғ-кон, рангли металлургия, кимё ва ёғочни қайта ишлаш саноатида ўзаро ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида Красноярск тадбиркорларининг Ўзбекистонга бизнес-миссиясини ташкил этиш ва икки мамлакат ҳудудлари тадбиркорларининг бизнес-форуми уюштириш юзасидан аҳдлашиб олинди.
Мавзуга оид
14:44 / 09.10.2025
Ўзбекистон Кувайтда омборларни ижарага олишни режалаштирмоқда
08:54 / 18.09.2025
Ўзбекистон маҳсулотлари учун Африка бозорларига йўл очилади
13:16 / 01.09.2025
Хитойда Made in Uzbekistan савдо дўкони ташкил этилади
14:51 / 22.07.2025