Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоқон Фидан: Исроилнинг Ғазодаги геноциди минтақадаги ўн йиллик тараққиётни йўқ қилди
Туркия ташқи ишлар вазири Рио-де-Жанейрода BRICS саммитида нутқ сўзлади.
Исроил томонидан Ғазода амалга оширилаётган геноцид минтақадаги ўн йиллик тараққиётни йўқ қилди. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан Рио-де-Жанейродаги BRICS саммитида айтиб ўтди. Учрашув «Кўп томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, иқтисодий ва молиявий масалалар ва сунъий интеллект» мавзусида бўлиб ўтди.
«Агар Исроилнинг тажовузкорлиги ва экспансияси назорат остига олинмаса, оқибатлари глобал миқёсда сезилади», — дея таъкидлади Туркия дипломатияси раҳбари.
Фиданнинг таъкидлашича, кўп томонлама ҳаракатдан воз кечиш қўллаш мумкин бўлган вариант эмас.
Унинг сўзларига кўра, айнан кўп томонлама ёндашув узоқ вақтдан бери тараққиётнинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб, кундалик ҳаётга – фуқаро авиацияси ва соғлиқни сақлаш тизимларидан тортиб, адолатли савдо ва рақамли стандартларгача таъсир кўрсатади.
Фиданнинг қайд этишича, Исроил Ғазода амалга ошираётган геноцид минтақадаги ўн йиллик тараққиётни йўқ қилган. «Ҳозирда Фаластин халқининг фожиаси кўп томонлама ҳаракат бўйича муҳокамаларимиз марказида. Бу ҳолат халқаро тинчлик ва хавфсизликни таъминлаши керак бўлган ташкилотлар учун жиддий қонунийлик инқирозини кўрсатмоқда», деди турк дипломатияси раҳбари.
Туркия ташқи ишлар вазири Анқара ўз саъй-ҳаракатларини тинч йўл билан ҳал этиш ва кескинликни пасайтиришга қаратаётганининг сабаби ҳам шу эканини таъкидлаб, минтақада мустаҳкам тинчлик ўрнатилишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини таъкидлади.