Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тест натижаси қачон чиқади? Уни қандай, қаердан билиш мумкин?
Абитуриентларнинг имтиҳон натижалари тестга кириб чиққанининг кейинги кунида эълон қилинади. Жараёнда қанча балл тўпланганини 4 хил усулда аниқлаш мумкин.
Айни кунларда республикадаги 65 та ёпиқ турдаги катта сиғимли биноларда ОТМга кириш учун имтиҳонлар ўтказилмоқда. Маълумотларга кўра, уларда бир сменанинг 1 169 та гуруҳида 35 070 нафар, бир кунда эса жами 70 140 нафар абитуриент иштирок этяпти.
Тест топширилгандан сўнг унинг натижалари кейинги кун кечки соат 23:59 гача эълон қилинмоқда. Хўш, натижаларни қандай аниқлаш мумкин. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги бунинг 4 хил усулини ишлаб чиққан. Kun.uz шуларни эслатиб ўтади:
1. my.uzbmb.uz сайтидаги “Натижани олиш” бўлимига паспорт серияси ва рақами ҳамда ЖШШИРни киритган ҳолда ёки шахсий кабинетдан ҳам билиш мумкин;
2.mandat.uzbmb.uz сайтига қайд варақа ёки рухсатномадаги абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда;
3. Агентликнинг қуйидаги телеграм ботларига қайд варақа ёки рухсатномадаги абитуриентнинг ID рақамини юборган ҳолда:
4. СМС хабарнома хизмати орқали: 5100 рақамига қайд варақа ёки рухсатномадаги абитуриентнинг ID рақамини юборган ҳолда (хизмат ҳақи мавжуд) аниқлаш имконияти бор.
Эслатиб ўтамиз, жорий ўқув йили учун тест синовлари 24 июлгача давом этади. Имтиҳон якунланганидан сўнг 10 кун давомида абитуриентлар ўқишга тавсия этилган ёки этилмагани, яъни мандатлари маълум қилиниши белгиланган.
Мавзуга оид
10:09 / 24.04.2026
Университетлар AI сабаб имтиҳон тизимини ўзгартирмоқда
23:33 / 17.04.2026
Мактабларда якуний давлат аттестация имтиҳонлари санаси белгиланди
18:52 / 15.11.2025
"Умуммиллий Конституция имтиҳони" ўтказилади
17:56 / 31.10.2025