Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Олимпия қўмитаси трансгендерларга аёллар мусобақаларида иштирок этишини тақиқлади
Янги сиёсат мусобақаларда аёллар учун адолатли ва хавфсиз шароитларни таъминлашга қаратилгани таъкидланмоқда.
АҚШ Олимпия ва Паралимпия қўмитаси (USOPC) трансгендерларнинг аёллар мусобақаларида иштирок этишини амалда тақиқлади, деб хабар берди Associated Press.
Агентликнинг ёзишича, тегишли ўзгартиришлар қўмита сайтидаги «Спортчилар хавфсизлиги сиёсати» бўлимига киритилган. Ташкилот, шунингдек, сузиш, енгил атлетика ва бошқа спорт турлари федерацияларига президент Доналд Трампнинг «Эркакларни аёллар спортига қўймаслик» тўғрисидаги фармонига риоя этиши шартлигини маълум қилган.
«Янги сиёсатимиз мусобақаларда аёллар учун адолатли ва хавфсиз шароитларни таъминлаш муҳимлигини таъкидлайди. Барча миллий бошқарув органлари амалдаги қоидаларини шунга мувофиқ янгилаши шарт», дейилади USOPC мактубида.
Трамп феврал ойида имзолаган фармонида трансгендер спортчиларга аёллар мусобақаларида қатнашишга рухсат берувчи ташкилотларни давлат томонидан молиялаштириш тўхтатилиши белгиланган.
USOPC элликка яқин миллий ташкилотлар фаолиятини назорат қилади, улар оммавий спортдан тортиб элитагача бўлган барча соҳаларда муҳим рол ўйнайди. USOPC янги сиёсати маҳаллий спорт клублари миллий спорт федерацияларига аъзоликни сақлаб қолиш учун ўз қоидаларини ўзгартиришига олиб келиши эҳтимоли бор, деб таъкидлади AP.
Мавзуга оид
18:30 / 02.07.2026
АҚШ 50 йиллик тақиқдан сўнг товушдан тез учувчи самолётлар парвозига рухсат беради
19:37 / 01.07.2026
Трамп Оқ уйга қайтгач камида $2 млрд даромад кўрди. Асосий бойлик – криптовалюталардан
09:15 / 01.07.2026
АҚШ NIS учун вақтинчалик лицензия муддатини яна 30 кунга узайтирди
21:14 / 30.06.2026