Жамият | 13:46 / 24.07.2025
3849
1 дақиқада ўқилади

Қалбаки дори воситалари ишлаб чиқарилган хонадон аниқланди

Қашқадарё вилоятидаги хонадонда қалбаки дори воситалари ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланди.

Фото: Видеодан кадр

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси, ДХХ ва божхона ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, Яккабоғ тумани Хиёбон маҳалласида яшовчи фуқаронинг хонадони кўздан кечирилганда, ушбу хонадонда яширин цех ташкил қилиб, келиб чиқиши номаълум ва сифати кафолатланмаган дори воситаларига қалбаки этикеткалар ёпиштириб, келгусида дорихоналарга ўтказиш мақсадида сақлаб келинаётгани аниқланиб, яширин цехдан умумий баҳоси 709 млн сўмлик 4 турдаги жами 2 391 дона дори воситалари, ҳар хил турдаги дори қутилари ва қалбаки ёрлиқлар ашёвий далил сифатида олинган.
  
Хонадонда, турли кимёвий моддалардан тайёрланаётган, бирор текширув ва лицензиядан ўтмаган “дорилар” қалбаки тарзда тайёрланиб келгусида сотувга чиқариш учун ҳозирлаб қўйилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид