Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия думаси «экстремистик материаллар»ни қидирганлик учун жарималарни тасдиқлади
Ялпи мажлисда Давлат думаси интернетда «билиб туриб экстремистик материаллар»ни қидирганлик учун жарима тўлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини учинчи ўқишда маъқуллади. Қоидабузарликлар 5000 рублгача жарима билан жазоланади.
Россия Давлат думаси ялпи мажлисда «билиб туриб экстремистик материаллар»ни интернетда қидирганлик учун 5 минг рублгача жарима тўлаш ҳақидаги қонун лойиҳасини учинчи ўқишда маъқуллади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга «Очиқ-ойдин экстремистик материалларни қидириш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиш, шу жумладан кириши чекланган ахборот ресурсларига, ахборот ва телекоммуникация тармоқларига кириш учун дастурий-техник воситалардан фойдаланиш» деб номланган 13.53-модда қўшилди.
«Экстремистик материалларни қасддан қидирганлик» учун уч мингдан беш минг рублгача маъмурий жарима солиниши мумкин. Бундан ташқари, VPN хизматларини реклама қилиш учун 500 минг рублгача жарима солишни назарда тутувчи ўзгартириш киритилди. Давлат думаси, шунингдек, VPN хизматларидан фойдаланган ҳолда жиноят содир этишни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида тан оладиган тузатишни ҳам қабул қилди.
Шу билан бирга, VPN'дан фойдаланишнинг ўзи «ҳуқуқбузарлик ҳисобланмайди», деб тушунтирди Давлат думасининг ахборот сиёсати, ахборот технологиялари ва коммуникациялари қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Антон Горелкин 16 июл куни.
Аммо, агар VPN «масъулиятдан қочиш мақсадида» ишлатилгани исботланса, бу жиддий оғирлаштирувчи ҳолат деб ҳисобланади, дея депутатнинг сўзларидан иқтибос келтирган »Интерфакс» агентлиги.
Мавзуга оид
10:45 / 17.06.2026
Муддати ўтган маҳсулотларни сотганлик учун жарималар оширилиши мумкин
11:49 / 20.05.2026
5 минг сўмлик колбасалар: огоҳлантириш ва жарима етарли чорами?
18:55 / 15.05.2026
Тошкентда нотўғри «парковка» қилинган автомобиллар жарима майдонига олиб кетилади
11:36 / 14.05.2026