Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Евроиттифоқ билан савдо битими тузилганини эълон қилди
АҚШ ЕИ маҳсулотларининг катта қисмига 15 фоизлик бож киритади.
АҚШ Евроиттифоқ билан савдо битими тузди, деб эълон қилди Америка президенти Доналд Трамп Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен билан музокаралардан сўнг.
Унинг сўзларига кўра, ЕИ АҚШдан 750 млрд долларлик энергия ресурсларини сотиб олади ҳамда Штатлар иқтисодиётига яна 600 млрд долларлик сармоя киритади.
Шунингдек, Брюссел “катта миқдорда” ҳарбий техника сотиб олади, деди Трамп.
Ушбу битим натижасида Евроиттифоқ Трамп таҳдид қилган 30 фоизлик божлардан қутулиб қолади. АҚШ битим доирасида ЕИ маҳсулотларининг катта қисми, хусусан, автомобилларга 15 фоизлик бож киритади. Бунга қадар ЕИдан АҚШга машина ва эҳтиёт қисмлар экспорти учун бож миқдори 25 фоизни ташкил этарди.
Трампнинг қўшимча қилишича, Брюссел АҚШ маҳсулотларига ҳеч қандай бож киритмайди.
Мавзуга оид
16:47 / 02.06.2026
«Сенинг томинг кетган» – Трамп Ливанга ҳужум туфайли Нетаняҳуни қаттиқ койиди
21:04 / 01.06.2026
Нима олдин тугайди – нефт ёки уруш? Эрон Трампни тинчликка қандай мажбурламоқда?
18:08 / 01.06.2026
Трамп жамоаси Украина бўйича музокаралардан «чарчади» – ОАВ
07:47 / 01.06.2026