Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда бўлиб ўтадиган халқаро фестивалда 7 тонна палов тайёрланади
Россиянинг "Караван Инфо" ахборот агентлиги жорий йилнинг 1-3 август кунлари Самарқандда ўзбек таомларини оммалаштириш ва маданий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида биринчи "Самарқанд палови" халқаро фестивали бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилди.
Нашрда таъкидланишича, фестивалнинг асосий воқеаси 200 дан ортиқ ошпаз иштирокида 7 тонна палов тайёрлаш бўлади. "Бу воқеа 3 август куни "Боқий шаҳар" тарихий-этнографик боғи ҳудудида бўлиб ўтади ва ҳақиқий рекордга айланади", – дейилган материалда.
Фестивал дастурига кўра, 1 августда Султон Хованд Бека мақбараси ҳудудида очилиш маросими, ошпазлик танловлари ва маҳаллий рецептлар тақдимоти бўлиб ўтади. 2 августда халқаро фестивал, Алишер Навоий кўчасида хорижлик ошпазлар иштирокида мастер-класс ўтказилади, 3 август куни эса мега-палов тайёрланади ва хайрия тадбири ташкил этилади.
"Уч кун давомида меҳмонлар ҳунармандчилик ярмаркалари, Шарқона ширинликлар кўргазмалари, маданий ва концерт дастурларини томоша қиладилар. Тайёрланган палов меҳрибонлик уйлари, мактаб-интернатлар ва қариялар уйларига топширилади", – деб ёзилган "Караван Инфо" материалида.
Мавзуга оид
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026
“АҚШга мурожаатингиздан хурсандмиз” - Шердор реставрациясига 500 минг доллар ажратилди
17:36 / 05.06.2026