Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Самарқандда болалар дам оладиган жой йўқ” — Адиз Бобоев янги парклар ташкил этишни буюрди
Самарқанд шаҳрида яшовчи болалар “50 градус иссиқда, тўртта деворнинг орасида ўтирибди”, чунки бориб ўйнайдиган жойи йўқ, деди вилоят ҳокими в.в.б. Адиз Бобоев. У шаҳарнинг бир нечта нуқтасида парклар ташкил этишга топшириқ берди. Хусусан, ҳарбий госпитал ўрнида ташкил этиладиган парк 1 сентябргача ишга тушиши керак.
Самарқанд вилояти ҳокими в.в.б. Адиз Бобоев шаҳарда болалар ва кексалар дам оладиган жойлар етишмаслигини танқид қилиб, бир нечта жойда замонавий парклар ташкил қилинишини айтди.
“Болаларимиз дам олиши керак десак, биттагина парк бор. Тўртта одам кирса, бешинчиси киролмайди. Тамом. Шу аҳволга келиб қолганмиз. Домда, тўртта деворнинг орасида ўтирибди куни бўйи. Ҳаво 50 градус иссиқ, бола бечоралар кўчага чиқолмайди, борадиган жойи йўқ, ўйнайдиган жойи йўқ. Каникул ўтиб кетди шу билан, тамом. Нуронийларимиз, отахон-онахонлар бир кўчага чиқиб, паркда, тоза ҳавода юриши керак-ку. Йўқ унақа жой!” – деди Бобоев.
Ҳоким Самарқанд шаҳридаги ҳарбий госпитал ўрнида 5 гектардан ортиқ парк ташкил қилиниши, 1 сентябргача ишга туширилиши кераклигини айтди.
Шунингдек, Самарқанд шаҳридаги “Ватанпарвар” боғи ёнидаги 7 гектар ҳудудда аттракционлар ва сув ҳавзалари ташкил қилиниши, Сўғдиёна ва Қорасув массивларида қаровсиз қолиб кетган парклар тикланиши бўйича топшириқлар берди.
“Болалар ўйнасин ахир. Кўпайтиришимиз керак бунақа паркларни”, – деди вилоят раҳбари.
Мавзуга оид
17:45 / 05.06.2026
“АҚШга мурожаатингиздан хурсандмиз” - Шердор реставрациясига 500 минг доллар ажратилди
17:36 / 05.06.2026
Саида Мирзиёева UNEP ва GEF раҳбарияти билан учрашди
18:49 / 04.06.2026
Саида Мирзиёева Глобал экологик жамғарма Ассамблеясида иштирок этди
20:37 / 03.06.2026