Жаҳон | 14:32 / 31.07.2025
3160
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Бразилиядан импорт учун божларни 50 фоизгача оширади

АҚШ президенти фармонни имзолади, унга кўра Бразилиядан импорт қилинадиган товарлар бўйича божлар 40 фоизга — 50 фоизгача оширилади, деб хабар берди Оқ уй. Қарор, хусусан, Болсонаруга қарши суд жараёни туфайли қабул қилинди.

Фото: David McNew / Getty Images

АҚШ президенти Доналд Трамп фармонни имзолади, унга кўра Бразилиядан товар ва хизматлар импорти бўйича божлар 40 фоизга — 50 фоизгача оширилади. Бу ҳақда 30 июл, чоршанба куни Оқ уй хабар берди.

«Бразилиядан АҚШ божхона ҳудудига олиб кирилаётган товарларга қонун ҳужжатларига мувофиқ, 40 фоиз миқдорида қўшимча адвалор (божхона нархидан фоиз сифатида белгиланган) божлари қўйилади», — дейилади ҳужжатда.

Апрел ойининг бошидан буён Қўшма Штатлар Бразилиядан импорт қилинадиган маҳсулотларга 10 фоизлик бож ундиряпти.

Тарифларни ошириш қарори, хусусан, Оқ уйнинг фикрича, Бразилия собиқ президенти Жаир Болсонарунинг «сиёсий таъқиб қилиниши» муносабати билан қабул қилинган. Трамп маъмуриятига кўра, бу Бразилияда «қонун устуворлигини қасддан бузиш», «сиёсий сабабларга кўра қўрқитиш» ва «инсон ҳуқуқларини бузиш»дир.

Хусусан, апелсин шарбати, фуқаро авиацияси самолётлари ва улар учун эҳтиёт қисмлар, шунингдек, ўғитлар санкциялардан олиб ташланди, дея таъкидлади AFP агентлиги.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид