«„Жанубий“ қўшинлар гуруҳининг Краматорск-Дружковск йўналишидаги ҳужум ҳаракатлари натижасида Часив Яр шаҳри озод қилинди», – дейилади Россия мудофаа вазирлиги баёнотида.
Шу куни Россия Z-каналларида рус аскарлари шаҳарнинг турли қисмларида – завод ҳудудида, Левановский, Шевченко ва Южний микрорайонларида байроқлар ўрнатаётгани акс этган видеоёзувлар пайдо бўлди.
Украина томони эса Россия ҳарбийларининг Часив Ярни эгаллаб олгани ҳақидаги даъволари ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтмоқда.
«Часив Ярдаги вазият сўнгги ойлардагидан ўзгаргани йўқ», – деди «РБК-Украина» нашрига «Хортица» қўшинлари гуруҳи расмийси Виктор Трегубов.
Украинанинг DeepState OSINT-лойиҳаси маълумотларига кўра, Россия қўшинлари шаҳарнинг шарқ ва шимолдан катта қисмини эгаллашга муваффақ бўлган, аммо ғарбий ва жануби-ғарбий чеккалар Украина қуролли кучлари назорати остида қолмоқда.
Америка Урушни ўрганиш институти (ISW) бир кун олдин Часив Ярнинг ўзида, шунингдек унинг шимоли, шимоли-шарқи ва жанубида давом этаётган жанглар ҳақида хабар берганди. «30 июл куни Россия қўшинлари Часив Яр йўналишида ҳужум ҳаракатларини давом эттирди, бироқ тасдиқланган прогрессга эриша олмади», – деб ёзган ISW.

Бахмут учун жанглар бошланган 2022 йилдан бери Часив Яр Украина қуролли кучларининг асосий логистика пункти бўлиб, кучли зарбаларга учраган.
Часив Ярнинг ўзида жанговар ҳаракатлар 2024 йил апрел ойида бошланган. Украина қуролли кучлари бош қўмондони Олександр Сирский ўшанда Россия ҳарбий раҳбарияти Часив Ярни 2024 йил 9 майгача эгаллаш вазифасини қўйганини айтганди.
Аммо шаҳарни олиш операцияси бир йилдан кўпроқ вақтга чўзилди. Кўча жанглари ва тинимсиз ўққа тутишлар натижасида шаҳар деярли бутунлай вайрон бўлган.

Кенг кўламли урушдан олдинги Часив Яр
BBC мухбири Иля Барабанов:
















