Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ухламасдан машина бошқариш оқибати: Тошкентда 10 та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Юк машинаси қизил чироқда тўхтаб турган машиналарни уриб кетган. Бунга ҳайдовчи ухлаб қолгани сабаб бўлган. У тонгга яқин Қўқондан Тошкентга келиб, дам олмасдан, яна ортга қайтаётган бўлган.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятида юк машинаси ҳайдовчиси судирги тутиб қолиши натижасида бошқарувни йўқотиб, 10 га яқин автомобилни уриб кетгани ҳақида видео тарқалди.
Видеода юк машинаси ўз йўналишидаги 9 та автомобилга зарар етказганини кўриш мумкин.
Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати аниқлик киритишича, ушбу ҳолат 1 август куни соат 13:30 ларда Янгиҳаёт тумани, Чоштепа кўчасида рўй берган.
Ҳодисага ҳайдовчининг саломатлигидаги муаммо эмас, балки у чарчоқ туфайли ухлаб қолгани сабаб бўлган. У тонгга яқин Фарғона вилояти Қўқон шаҳридан келган, аммо дам олмасдан, яна ортга қайтаётган бўлган.
Юк машинаси светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган иккита Lacetti, шунингдек, Captiva, Spark, Onix, Malibu 2, Cobalt, Hyundai, Tracker 2 автомашиналарини шикастлаган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жароҳатланганлар йўқ.
Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:48 / 24.04.2026
Тошкентда автобуслар учун яна 16 та йўналиш ташкил этилиб, 70 та янги бекат қурилади
22:00 / 23.04.2026
Президент Тошкентдаги Боғимайдон маҳалласида бунёдкорлик ишлари билан танишди
20:12 / 23.04.2026
Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек туманидаги гастрономик туризм кўчаси фаолияти билан танишди
17:48 / 23.04.2026