Ўзбекистон | 13:51 / 02.08.2025
1700
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон орқали махсус юклар ва ҳарбий таркиблар транзити учун рухсатнома муддати 90 кун этиб белгиланади

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида “Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.

Қонун билан “Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисида”ги қонунга транзит рухсатномасининг амал қилиш муддати кўпи билан 90 кун этиб белгиланмоқда.

Шунингдек, амалдаги қонунчиликдаги бўшлиқларни бартараф этиш мақсадида транзит рухсатномасини бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза олинган кундан эътиборан йигирма кундан ошмайдиган муддатда қабул қилиниши назарда тутилмоқда, мазкур муддатни узайтиришга асос бўлувчи ҳолатлар ҳамда узайтириш мумкин бўлган муддат чегараси аниқ белгилаб қўйилмоқда.

Бундан ташқари, қонун билан “Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунга ҳам тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Сенаторлар томонидан қонуннинг қабул қилиниши махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити ҳажмини оширишга, аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид