Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон бош вазири Покистонга таҳдид қилди
Нарендра Моди “Покистон яна хато қадам ташлайдиган бўлса, BrahMos ракеталари террорчиларни йўқ қилиши”ни айтди.
Хабар қилинишича, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Варанаси шаҳрида ташкиллаштирилган митингда чиқиш қилган.
Моди мамлакат мудофаа салоҳияти кучайганини айтар экан, “Синдур операцияси” вақтида бутун дунё ҳинд қуролининг кучини, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимининг самарадорлигини ва дронларнинг муваффақиятига гувоҳ бўлганини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, BrahMos ракетаси “Ҳиндистон душманларига қўрқув солади”.
“Агар Покистон яна хато қадам ташлайдиган бўлса, BrahMos ракеталари террорчиларни йўқ қилади”, деган Моди.
BrahMos ракетаси ердан, денгиздан ва ҳаводан учирилиши мумкин ва унинг парвоз масофаси 400 километргача етади.
22 апрел куни Жамму ва Кашмир штатининг Пахалгам районида террорчилик ҳаракати оқибатида 26 киши ҳалок бўлганди. 6 май куни Ҳиндистон бунга жавобан Покистон ҳудудига ракета зарбалари берди ва томонлар ўртасида қуролли тўқнашувлар бошланди. 10 май куни икки мамлакат АҚШ воситачилигида сулҳ тузилганини эълон қилди.
Мавзуга оид
08:49 / 18.06.2026
Покистон: Эрон Ҳўрмуз бўғозини зудлик билан очади
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
09:05 / 13.06.2026
Покистон: АҚШ ва Эрон келишув матни бўйича келишиб олди
17:54 / 10.06.2026