Грант тақсимлаш учун ариза беришга улгурмай қолганлар 10 августгача ҳужжатларини тақдим этиши мумкин. Аризалар олийгоҳларнинг веб-сайтлари орқали ёки kontrakt.edu.uz сайтида қабул қилинмоқда.
Талабалар ариза беришда 3 хил грантдан бирини танлаши керак:
- тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган грант (GPA 3,5 дан баланд);
- қўшимча давлат гранти (фақат ижтимоий ҳимоя реестрида «қизил» ва «сариқ» тоифадаги оилалар аъзолари учун, GPA 4 дан баланд);
- ОТМ гранти (GPA 3,3 дан 4 гача).
Имтиёзли ёки мақсадли грантга кирганлар, шунингдек, сиртқи, кечки ва масофавий шаклда ўқийдиганлар ариза юбора олмайди.











