Жамият | 13:24 / 12.08.2025
8232
1 дақиқада ўқилади

Навоийдаги иккита осма дор йўли фаолияти тақиқланди

Дор йўлидан фойдаланиб келаётган тадбиркорларга тегишли рухсатнома олмасдан туриб фаолият юритиш тақиқланди.

Фото: Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

Навоий вилояти, Хатирчи туманидаги «Лангар» қўрғонида жойлашган иккита осма дор йўли фаолияти тақиқланди. Бу ҳақда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси хабар берди.

Қайд қилинишича, 10 август куни Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан «Лангар» қўрғонида тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатилган иккита осма дор йўлининг техник ҳолати, норматив хужжатлар талабларига жавоб бериши бўйича ўрганиш ишлари олиб борилган.

Ўрганиш давомида дор йўлидан фойдаланиб келаётган тадбиркорларга мавжуд камчиликлар бўйича кўрсатма берилган ҳолда, тегишли рухсатнома олмасдан туриб дор йўлидан фойдаланмаслик бўйича қатъий тақиқ қўйилган.

Қўмита аттракционлар билан боғлиқ нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, техник носоз ва шубҳали бўлган аттракционлар ҳақида хабар беришни сўрамоқда.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид