Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Путинни Украина бўйича музокараларга мажбурлади – Ҳегсет
АҚШ мудофаа вазирининг таъкидлашича, музокаралар босқичида ҳудудлар алмашинуви бўлиши мумкин ва эҳтимол шундай бўлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Кремль раҳбари Владимир Путин билан Украина бўйича эҳтимолий тинчлик келишуви учун шароит яратди, бироқ ҳеч кимга ёқмайдиган баъзи ён беришлар бўлади. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсет Fox News эфирида маълум қилди.
«Трамп аллақачон ўйин қоидаларини ўзгартирди. У можарони тинч йўл билан ҳал қилиш учун шароит яратди, буни бошиданоқ истаган эди», деди у ва агар босим бўлмаганида, Путин учрашувга рози бўлмаслигини қўшимча қилди.
Пентагон раҳбарининг таъкидлашича, музокаралар босқичида ҳудудлар алмашинуви бўлиши мумкин ва эҳтимол шундай бўлади.
«Ҳеч кимга ёқмайдиган баъзи ён беришлар бўлади, аммо Трамп буни уддалайди», деб таъкидлади Ҳегсет.
Трамп ва Путин 15 август куни Аляскада учрашиши керак. Улар Россиянинг Украинага қарши урушини тўхтатишни муҳокама қилиши кутилмоқда.
10 август куни АҚШ вице-президенти Жеймс Вэнс Украина президенти Володимир Зеленский ва Россия президенти Владимир Путиннинг учрашувини ташкил этиш устида ишлаётганини маълум қилди.
«АҚШ урушнинг тугашини муҳокама қилиш учун учрашиш вақтини келишиб олиш жараёнида», деди у.
Мавзуга оид
19:04
«Зарар бор» – Путин Украина ҳужумлари, бензин тақчиллиги ва Анкориж келишуви ҳақида
17:54
Миллий гвардия ва Пентагон икки йиллик ҳамкорлик режасини муҳокама қилди
14:37
АҚШ-Эрон музокарачилари Доҳага келяпти: Ҳўрмуз диққат марказида
13:17 / 29.06.2026