Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда сув тошқинлари оқибатида 37 киши ҳалок бўлди
Жамму ва Кашмирда тинимсиз ёмғир ёғиши оқибатида сув тошқинлари юзага келди.
Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир регионида сув тошқинлари натижасида 37 киши ҳалок бўлди, 100дан ортиқ одам жароҳатланди.
Hindustan Times нашрининг хабар беришича, Киштвар районида тинимсиз ёмғир ёғиши оқибатида сув тошқинлари юзага келди.
Киштвар ҳукумати вакили Панкаж Кумар Шарма дастлабки маълумотларга кўра, 37 киши ҳалок бўлгани, 100дан ортиқ инсон тан жароҳати олганини маълум қилди.
Ҳудудда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди X тармоғидаги саҳифасида барча жабрланганларга зарур ёрдам кўрсатилишини билдирди.
Мавзуга оид
22:47 / 09.07.2026
Ҳиндистон Хитойни ортда қолдириб, Россия нефтининг асосий харидорига айланди
08:50 / 08.07.2026
2026–2027 йилларда энг тез ўсадиган иқтисодиётлар маълум қилинди
18:30 / 07.07.2026
Бухорода ҳиндистонлик талаба юртдошини ўлдирди
11:04 / 30.06.2026