Аманжол Аяпов Қорақалпоғистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар у Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали директори лавозимида фаолият юритаётганди.
Аманжол Аяпов 2017 йил ноябридан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири лавозимида ҳам ишлаган.






