Жаҳон | 00:33 / 15.08.2025
4733
1 дақиқада ўқилади

Туркия Сурияга қурол-яроғ етказиб беради

Ўтган ойда Дамашқ ўз мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлашда ёрдам сўраб Анқарага мурожаат қилганди.

Фото: AP Photo

Туркия мудофаа бўйича имзоланган келишув доирасида Сурияга қурол-яроғ, ҳарбий жиҳозлар  етказиб беради, ҳамда моддий-техник жиҳатдан қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Туркия мудофаа вазирлиги вакили маълум қилди.

Ушбу баёнот Туркия ва Сурия мудофаа вазирлари Ясар Гюлер ва Мурхаф Абу Касра ҳарбий тайёргарлик бўйича меморандум имзолаганидан бир кун ўтиб эълон қилинди.

Ўтган ойда Дамашқ ўз мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлашда ёрдам сўраб Анқарага мурожаат қилганди.

Туркия мудофаа вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, Туркия келишув доирасида “ўз билим ва тажрибалари” билан ўртоқлашади ҳамда Сурия мудофаа салоҳиятини кучайтириш учун қурол-яроғ ҳамда ҳарбий жиҳозлар етказиб беради.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид