Жамият | 18:47 / 16.08.2025
4699
1 дақиқада ўқилади

Жиззахдаги мактаблардан бирининг мутасаддиси пора олаётганда қўлга тушди

Мактаб раҳбарларидан бири икки нафар ўқитувчини ишга олиш учун талаб қилган 16 миллион сўмидан аввалига 5 миллион сўмни олган.

Фото: Видеодан кадр

Жиззахда ўқитувчиликка ишга кирмоқчи бўлган шахсдан пора талаб қилган масъул қўлга олинди.

Вилоят ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, Зарбдор туманида яшовчи фуқаро Жиззах шаҳридаги 16-сонли ўрта умумтаълим мактабига иш қидириб борганида мактаб масъулларидан бири унга бўш иш ўрни борлигини, аммо бунинг учун пора бериши зарурлигини айтган.

Мактаб раҳбарларидан бири икки нафар ўқитувчини ишга олиш учун талаб қилган 16 миллион сўмидан аввалига 5 миллион сўмни олган. Шундан сўнг, ушбу шахс талаб қилинган сумманинг 11 миллион сўмини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид