Навоий шаҳридаги 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернати битирувчилари 100 фоизлик натижа билан олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди. Бу ҳақда Kun.uz’га Навоий вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, якунланган ўқув йилида мактаб-интернатини 60 нафар ўқувчи битирган. Уларнинг барчаси тест синовларидан юқори натижаларга эришиб, турли давлат олий таълим муассасалари талабасига айланган. Битирувчиларнинг 42 нафари давлат гранти асосида, 18 нафари эса контракт асосида ўқишга қабул қилинган.

Биз ўқув йили бошидаёқ ушбу маррани кўзлагандик ва буни уддаладик. Ўқувчиларимнинг ҳар бири мен учун қаҳрамон”, деган мактаб-интернати директори Одил Норов.

Бошқарма маълумотига кўра, жорий йилги тест синовларида Навоий шаҳридан 34 нафар мактаб битирувчиси 189 балл тўплаб, 100 фоизлик натижага эришган.