Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда қалбаки 150 минг доллар муомалага киритилишининг олди олинди
У Қозоғистондан контрабанда йўли билан келтирилган қалбаки купюраларни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида яшовчи фуқародан олгани аниқланган.
Фото: Давлат хавфсизлик хизмати
Давлат хавфсизлик хизматининг (ДХХ) Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Оқолтин туманида яшовчи, 27 ёшли фуқаро ушланди.
ДХХ хабарига кўра, у қалбаки 150 минг АҚШ долларини шартли харидорга ҳақиқий 30 минг АҚШ долларига сотишга уринган.
Таъкидланишича, у олдин ҳам судланган бўлиб, 1 йил 10 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган ва ҳозир жазони ўташ даврида бўлган.
Терговга қадар текширувда у Қозоғистондан контрабанда йўли билан келтирилган ушбу қалбаки купюраларни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида яшовчи фуқародан олгани аниқланди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қонунбузарга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Унинг жиноий шерикларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Мавзуга оид
09:30 / 16.03.2026
Экзитполлар: Қозоғистон янги конституция қабул қилинишини қўллаб-қувватлади
00:34 / 16.03.2026
Қозоғистонда конституция бўйича референдумда овоз бериш якунланди
20:00 / 14.03.2026
Сирдарёда балиқ овлаганлар табиатга қарийб 520 миллион сўмлик зарар етказди
22:21 / 10.03.2026