Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистонда Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедовнинг музокаралари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Туркманистондаги «Аваза» миллий туризм зонасининг Конгресс марказида 22 август куни президент Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг юзма-юз ва расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди.
Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Ўзаро манфаатли ҳамкорлик барча йўналишларда жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.
Жорий йил бошидан буён товар айирбошлаш ҳажми 700 миллион долларни ташкил этди. Февраль ойидан бошлаб мамлакатлар ўртасида эркин савдо режими амал қилмоқда, пойтахтларда савдо уйлари ишламоқда. Саноат, энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги, иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Жорий йилда «Шовот - Дошҳовуз» савдо зонасини ишга тушириш бўйича биргаликдаги ишлар якунланмоқда.
Бўлажак олий даражадаги учрашувларга тайёргарлик доирасида Ҳукуматлараро комиссиялар ва Ишбилармонлар кенгаши йиғилишлари ҳамда қатор маданий тадбирларни самарали ўтказиш муҳимлиги қайд этилди.
Етакчилар Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бўлажак еттинчи Маслаҳат учрашуви кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашдилар. Шу маънода, «Озарбойжон - Туркманистон - Ўзбекистон» форматидаги музокаралар муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилди.



Мавзуга оид
18:25 / 01.12.2025
Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди
20:26 / 24.11.2025
Туркманистон ғарбидаги иккита сув омбори бутунлай қуриди
19:17 / 21.11.2025
Марказий Осиё давлатлари дипломларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги битимни имзолагани рад қилинди
17:31 / 18.11.2025